Тошкентдаги автомобиль бозорида тадбиркорларнинг бирида юқори ҳарорат кузатилгани учун қайта ёпилди. Бу ҳақда Ресопт нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун 11 май куни соат 9:00 да Фарҳод автомобиль бозоридаги тадбиркорларнинг бирида юқори ҳарорат қайд этилган. Шундан сўнг бозор барча савдогарлар билан бирга қайта ёпилган. У ердан бошқа тадбикорларнинг чиқиб кетиши вақтинча тўхтатилган. Ҳозирда бозор ҳудудида санитар-эпидемиологик ходимлар иштирокида дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.
Репост мухбири бозор ичидаги тадбиркор билан суҳбатлашаган. Унинг айтишича, авто эҳтиёт қисмлари бозори ёпилган ва бозор ичида қолиб кетган тадбикорларга махсус автобус ташкиллаштирилади.