Аввалроқ Репост нашри ахборотига таяниб Тошкентдаги Фарҳод автомобиль бозори ёпилгани ҳақида хабар берган эдик. Унда бозордаги тадбиркорларнинг бирида юқори ҳарорат аниқлангани учун бозор ёпилгани маълум қилинган эди.
Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишча, бозор дезинфекция қилиш ва савдо жойлари санитария-эпидемиология меъёрларига мувофиқлаштирилиши учун ёпилган. Бозор фуқарода иситма бўлгани учун ёпилгани ҳақида хабар ҳақиқатга тўғри келмаслиги айтилган.
Учтепа туманидаги автомобиль эҳтиёт қисмлари бозори ҳар бир савдо жойи тегишли дезинфекция анжомлари билан жиҳозлангандан сўнг ўз ишини давом эттириши маълум қилинган.