Ўзбекистонда "Билайн" компанияси ишчилари карантинга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар қилди.
Ҳокимликнинг телеграмдаги каналида коронавирусга қарши олиб борилаётган ишлар ахбороти эълон қилинди. Унга кўра, вилоятда жами 7544 нафар фуқаро стационар шароитда карантинга олингани ва Уй шароитида 6520 нафар фуқаро карантинда экани маълум қилинди. Бундан хонадонлар сони 1203 та, оилалар сони эса 1297 тани ташкил этиши қайд этилди.
Шунингдек, ахборотда маълум қилинишича, «Билайн» компаниясининг 91 нафар ишчилари Юқори Чирчиқ карантин полигонига жойлаштирилган.
Маълумот ўрнида, Тошкент вилоятида доимий рўйхатда турган 207 нафар фуқарода коронавирус аниқланган бўлиб, уларнинг 128 нафари соғайган.