Самарқанд шаҳрида карантин қоидалари кучайтирилади.
Шаҳар ҳокими Б.Облоқуловнинг айтишича коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида эртага, 13 май санасидан бошлаб карантин қоидалари кучайтирилади.
Вилоят комиссиясининг қарорига кўра 13 майдан фуқаролар автомашинада махсус рухсатномасиз эрталаб ва кечқурун ҳаракатлана олмайди. Аввалроқ, фуқароларга махсус рухсатномасиз кундузи соат 07.00 дан 10.00 гача ва кечқурун 17.00 дан 20.00 гача автомобилда ҳаракатланишга рухсат берилган эди.