"Фарҳод" бозори ҳудудида коронавирусга чалинган дея гумон қилинган фуқаронинг таҳлил натижаси эълон қилинди.
ССВ матбуот хизматининг хабар қилишича 1989 йилда туғилган эркакда коронавирус аниқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, дастлаб Фарҳод автомобиль бозорида тадбикорда иситма қайд этилгани ва шу сабабдан бозор ёпилгани хабар қилинган эди. Кейинчалик тадбикорда эмас балки бозорга кирмоқчи бўлган фуқарода иситма кузатилгани маълум қилинган.
Шу кунларда мазкур бозорда дезинфекция ишлари амалга оширилаётгани ва ушбу ишлар якунлангандан сўнг бозор ўз фаолиятини яна қайта давом эттириши хабар қилинди.