Ўзбекистонда касалликка чалинганлар ва ундан соғайганлар ҳақида маълумот берилди. Бу бўйича маълумот ССВ тмоонидан тақдим этилди.
Хабар қилинишича, бугун мамлакатимизнинг Андижон, Наманган, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида беморлар коронавирусдан соғайган. Касалликни енганларнинг умумий сони айни пайтда 2010 нафарга етган.
Шунингдек, соат 16.00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда касалликка чалинганлар қайд этилгани маълум қилинди. Унга кўра Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2519 нафарни ташкил қилмоқда.