UzAuto Motors Тожикистонга тез ёрдам автомобилларини юборди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.
Компаниянинг маълум қилишича 1996 йилдна бери ишлаб чиқарилаётган ушбу автомобиллар қўшни мамлакатда коронавирусга қарши курашиш учун юборилган. Ҳар бир транспорт воситаси тиббий ходимлар учун қўшимча шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлангани айтилмоқда.
Автомобиллар Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилган.