Ўзбекистонда коронавирус касаллигига чалинганлар сони ошди

Ўзбекистонда коронавирус касаллигига чалинганлар сони ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юртимизда коронавирус аниқланган ҳолатлар рақами эълон қилинди.

Маълум бўлишича, юртимизда вирусни юқтирганлар сони 2020 йил 14 май соат 10:00 ҳолатига кўра 2620 (+8) нафарни ташкил этмоқда.

8 нафар янги касалланиш ҳолатининг 4 нафари хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 4 нафари ҳам олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланди. Хориждан келиб, касалланиш қайд этилган фуқароларнинг 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлса, 1 нафари эса Қозоғистондан келган.

Айни пайтда юртимизда 2076 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 79 фоизни ташкил қилмоқда. Мамлакатимизда даволанаётган 533 нафар бемордан 11 нафари оғир аҳволда. Шифокорларимиз томонидан барча беморларга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. FIDOYI VATANPARVAR 14 май 2020 11:46
    CHO'CHQA VA TO'NG'IZ GRIPIDAN EHTIYOT BO'LING
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистонда коронавирус касаллигига чалинганлар сони ошди