Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар қолмади. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун 14 май куни вилоятда сўнгги бемор, 40 ёшли эркак соғайган. У олтиариқлик фуқаро экани, касалликни коронавирусга чалинган бемордан юқтириб олгани маълум қилинди. Шундай қилиб, Фарғонада коронавирусга чалинган 157 нафар беморнинг барчаси бутунлай соғайди.
Айни пайтда мамлакатимизда COVID-19'дан соғайганларнинг умумий сони 2077 нафарна етди.