Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юртимизда коронавирус аниқланган ҳолатлар рақами эълон қилинди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистонда вирусни юқтирганлар сони 2020 йил 14 май соат 15:00 ҳолатига кўра 2636 (+16) нафарни ташкил этмоқда. 16 нафар фуқароларнинг 6 нафари хориждан келганлар, 10 нафари эса аввалдан карантинда бўлган фуқаролар экани айтилмоқда. Хорижда касалликни юқтирганларниг 5 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлса, 1 нафари эса Қозоғистондан келган.
Айни вақтда мамдакатимизда касалликдан соғайганларнинг умумий сони 2136 нафарни ташкил этмоқда. Даволаниш кўрсаткичи 81 фоизи экани айтилмоқда. Ҳозирда 489 нафар бемор коронавирусдан даволанаётган бўлса шуларнинг 11 нафари оғир аҳволда.