Тошкентдаги маҳаллаларнинг бирида коронавирусга чалинганлар сони ошиб кетаётгани маълум бўлди.
Хабар қилинишича, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Улуғбек МФЙда коронавирусга чалинганлар ва касалликни юқтирганлар билан мулоқотда бўлганларнинг сони кескин ошиб кетган. Шу сабабдан ҳам ушбу маҳаллага кириш ва чиқиш йўллари постлар билан тўсилган. Ҳудуд 24 соат давомида назоратга олинган ва бутунлай ёпилган. У ерда фақат бир оиладан бир кишига зарурат туғилгандагина кўчага чиқишга рухсат берилган.
Туман ҳокимиятининг маълум қилишича, аҳоли талабидан келиб чиқиб у ерда арзонлаштирилган асосий турдаги озиқ-овқат махсулотлари ярмаркаси ташкил этилади.