Ўзбекистонда яна COVID-19 билан зарарланганлар қайд этилди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
14 май соат 23:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда яна 9 нафар фуқарода коронавирус аниқланди. Шундай қилиб айни пайтда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2645 нафарни ташкил қилмоқда. Касалликка чалинган 9 нафар фуқаронинг 2 нафар хориждан келган бўлса 7 нафари аввалдан карантинда бўлган шахслар.
Айни вақтда юртимизда 2136 нафар фуқаро коронавирусдан бутунлай соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 80 фоизни ташкил қилмоқда. 498 нафар бемор даволанмоқда.