Сирдарёга ёрдам сифатида юборилган буюмларнинг ҳовлида аянчли аҳволда ётганига изоҳ берилди

Сирдарёга ёрдам сифатида юборилган буюмларнинг ҳовлида аянчли аҳволда ётганига изоҳ берилди
Сирдарёга ёрдам сифатида юборилган буюмларнинг ҳовлида аянчли аҳволда ётганига изоҳ берилди.

Тармоқларда Сардобадаги сув омборидан талофат кўрганларга юборилган буюмларнинг ҳовлида аянчли аҳволда ётган сурати тарқалди. Сирдарё вилоят ҳокимлиги ушбу ҳолатга муносабат билдирди. Маълум бўлишича, сурат Гулистон шаҳри Н.Зокиров кўчаси 1-уйдаги омборхонада олинган. Буюмлар ҳақиқатдан ҳам ёрдам сифатида юборилгани маълум қилинди. Шу йил 13-14 май кунлари шаҳарда вақти-вақти билан ёмғир ёққан. Тарқалган суратдаги ҳолат эса ўша кунларда содир бўлган. Кўнгиллилар буюмларни олиб келишгандан сўнг уни саралаётган вақтда кучли ёмғир ёққан. Шундан сўнг улар омборхонадаги панароқ жойда ёмғир тинишини кутиб турган. Шу вақтда эса номаълум шахс ушбу ҳолатни суратга олган ва тарқатиб юборган.

Кейинчалик буюмлар сараланган ва дезинфекция қилингандан сўнг муҳтожларга етказилган. Ҳокимлик муносабатида сараланган буюмлар суратлари ҳам илова қилинган.

Сирдарёга ёрдам сифатида юборилган буюмларнинг ҳовлида аянчли аҳволда ётганига изоҳ берилди

Ўхшаш янгиликлар

  1. Абдул 15 май 2020 22:28
    Суратга олганни жавобгарликка тортиш лозим
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Сирдарёга ёрдам сифатида юборилган буюмларнинг ҳовлида аянчли аҳволда ётганига изоҳ берилди