Маълумки шу йил 18 майдан бошлаб пойтахтдан Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига "Афросиёб" тезюрар поезди ва Фарғона водийсига йўловчи поезди ҳаракати қайта йўлга қўйилди.
Йўловчилар ушбу поездларга чипталарни онлайн ёки кассага келган ҳолда олишлари мумкинлиги айтилмоқда. Бунда чипта олган йўловчининг сўровномаси (маршрут варағи) тўлдирилади. Йўловчи вокзалга кириш ҳамда поездда ўтириш бўйича махсус қоидаларга амал қилишлари шарт бўлади. Шунингдек, поездга чиқишдан аввал йўловчилар коронавирусга тест топширган бўлишлари ва унинг натижаси "манфий" бўлиши ҳамда тест топширганига 120 соат(5 кун)дан ошмаган бўлиши керак. "Халқ сўзи online" томонидан тайёрланган видеолавҳада ушбу таҳлилларни фуқаролар ўзлари яшайдиган ҳудуддаги ДСЭНМларига бориб топширишлари мумкинлиги, таҳлил натижаси 2 кун ичида чиқиши ва бу мутлақо бепуллиги маълум қилинди.
Ушбу вақтинча ўрнатилган тартибга барча амал қилиши кераклиги таъкидланмоқда.