Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони ошди. ССВ томонидан эълон қилинган маълумотда яна касалланиш ҳолати кузатилганини кўриш мумкин.
Маълум бўлишича, бугун соат 23:00 ҳолатига кўра 2753 (+7) нафар фуқарода коронавирус аниқланган. Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлса, 3 нафар фуқаро Санкт-Петербургдан келган, 2 нафари эса олдиндан карантинда бўлган фуқаролар орасидан аниқланган.
Шундай қилиб, бугун 15 нафар фуқарода коронавирус аниқлнган бўлса 34 бемор ушбу касалликдан соғайган. Айни пайтда юртимизда 494 нафар бемор даволанмоқда.
Шунингдек, учта вилоят - Бухоро, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари коронавирусдан ҳоли ҳудуд таркибига киришига яқин турибди.