Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони ошди.
ССВнинг маълум қилишича, 18 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2791 (+12) нафарни ташкил қилмоқда. Янги касалланиш ҳолатлари 8 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари, 1 нафари Тожикистондан келиб карантинга олинган фуқаро ва 3 нафари аввалдан карантинда бўлган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, кеча 18 майда 67 бемор ушбу касалликдан соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 82 фоизга етган. Айни вақтда юртимизда 2314 киши касалликни енгган бўлса, 464 нафар бемор ҳозирда коронавирусга қарши даволанмоқда.