Ўзбекистонда Covid-19 билан зарарланганлар сони ошди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, 19 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2802 (+11) нафарни ташкил қилмоқда. Янги касалланганлар 10 нафари хориждан келган фуқаролар, 1 нафари эса олдиндан карантинда бўлган фуқаро экани айтилмоқда. Хориждан 7 нафари Россиядан Ўзбекистонга келган, 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари экани маълум қилинди.
Ҳозирда мамлакатимизда 475 нафар бемор коронавирусдан даволанаяпти. 6 нафар беморнинг аҳволи оғир экани айтилмоқда.