Тошкентда фуқаролар тиббий ниқоб тақиш тартибини тез-тездан бузаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда ИИББ хабар қилди.
Бошқарма маълумотига кўра 16 майда шаҳарликлар жамоат жойларида 144 ҳолатда ниқобсиз юрган. 17 майда ушбу ҳолат бўйича қоида бузилиш 104 ҳолатда кузатилган.
Қоидани бузганлар 54 модда (Эпидемияга қарши кураш қоидасини бузиш) билан жаримага тортилган. Ушбу моддага кўра фуқаролар эпидемия вақтида тиббий ниқоб тақиш тартибини бузса 1 млн 115 минг сўмгача жарима тўлайди.