Ўзбекистонда яна 23 кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, 19 май соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2825 (+23) нафарни ташкил қилмоқда. Янги касалланганларнинг барчаси хориждан келиб карантинда бўлган фуқаролар экани айтилмоқда. Уларнинг 18 нафари 14 майда Санкт-Петербургдан келган бўлса, 5 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари экани маълум қилинди.