Ўзбекистонда коронавирус билан зарарланганлар сони ошишда давом этмоқда. Бу бўйича маълумот ССВ томонидан тақдим этилди.
Вазирлик хабарига кўра, бугун 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2855 (+30) нафарни ташкил қилмоқда. Янги касалланганларнинг 6 нафари аввалдан карантинда бўлганлар экани ва 24 нафари хориждан келгани айтилмоқда.
Шунингдек, бугун Ўзбекистонда 64 нафар кишида коронавирус аниқланди. Уларнинг 57 нафари хориждан келган, 6 нафари Самарқандда карантида бўлганлар ва 1 нафари Тошкенида карантинда бўлган фуқаро экани малум қилинди. Айни пайтда 504 нафар бемор касаллика қарши даволаномқда.