Ўзбекистонда хориждан келганлар ва аввалдан карантинда бўлган фуқароларда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун соат 10:00 ҳолатига кўра мамлакатимизда коронавирусга чалинганлар сони 2880 (+25) нафарни ташкил қилмоқда. Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 20 нафари хориждан келган шахслар орасидан қайд этилди.
Хориждан келганларнинг 5 нафари чартер рейс билан Санкт-Петербургдан, 10 нафари Қозоғистондан келган. Шунингдек, 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 2 нафари эса қозоғистонлик халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари экани айтилмоқда.