Озодбек Назарбеков ва Бекзод Мусаев Тошкентдаги цирк биносига борди. Бу ҳақда Назарбеков Инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.
Ўзбекистон маданият вазири Бош вазир ўринбосари билан Тошкентда жойлашган циркдаги аҳволни ўрганди.
Ташриф давомида цирк биносини таъмирлаш ва у ердаги ҳолатни яхшилаш бўйича қарор қабул қилинди. Маълумот ўрнида, цирк биноси 1976 йилда қурилган.