O'zLiDeP депутати сирдарёликларга 500 миллион сўмлик саховат кўрсатди

O'zLiDeP депутати сирдарёликларга 500 миллион сўмлик саховат кўрсатди
Бугунги кунда Сардоба туманидаги офат оқибатларини бартараф этишда минглаб юртдошларимиз иштирок этмоқда. Улар сув тошқини зарар етказган ҳудудлардаги уйларни қайта таъмирлаш, тиклаш, сув чиқариш, йўлларни очиш, атрофни тартибга келтириш каби бир қатор ишларга кўнгилли равишда кўмак бермоқда.

Халқ депутатлари Сирдарё туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, “Baxtteks farm” корхонаси раҳбари Мурот Гафуров Сардоба,Оқолтин ҳамда Мирзаобод туманларида меҳнат қилаётган ишчи - хизматчиларга беғараз ёрдам кўрсатиш мақсадида 500 миллион сўмлик “Саховат карвони” юборди. Бу ҳақда O'zLiDeP вилоят Кенгаши матбуот котиби Дилором Эсонова маълум қилди.

- Сардоба сув омборида юзага келган ҳалокат юртдошларимизни янада жипслашишга, бир-бирларига меҳр-оқибат кўрсатишга ундамоқда, - дейди тадбиркор Мурот Гафуров. - Саховат ишларидан ҳеч ким четда қолмаяпти. Партиямизнинг барча фаоллари ва депутатларни бу каби саховат ишларига даъват қиляпмиз.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » O'zLiDeP депутати сирдарёликларга 500 миллион сўмлик саховат кўрсатди