Сардоба сув омборидаги тошқин оқибатларини бартараф қилишда Давлат хавфсизлиги хизмати идоралари ходимлари ҳам фаол иштирок этмокда

Сардоба сув омборидаги тошқин оқибатларини бартараф қилишда Давлат хавфсизлиги хизмати идоралари ходимлари ҳам фаол иштирок этмокда
Бугунги кунда Сардоба сув омборидаги тошқин оқибатларини бартараф қилишда барча масъул ташкилотлар қаторида давлат хавфсизлиги хизмати идоралари ходимлари ҳам фаол иштирок этган ҳолда уйлари талофат кўрганларнинг оғирини енгил қилиб, уларнинг яшаш шароитларини яхшиланиши учун ўзларининг жонбозликларини намоён этишмоқда.

Бунга кўра, бир гуруҳ ходимлар 1 май куни техноген вазият вужудга келган кундан бошлаб зарар етказилган жойларга ҳар куни чиқиб, тошқин туфайли талофат етказилган Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларида олиб борилаётган қидирув-қутқарув ишларида қатнашиб, аҳолига яқиндан ёрдам бериб келишаяпти.

Жумладан, Мирзаобод тумани ҳудудида тошқиндан зарар кўриб, кейинчалик қайтиб келган 160 нафар фуқаро билан боғлиқ озиқ-овқат муаммоси юзага келганлиги аниқланиб, туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари кечиктирилмасдан тарқатилди. Бундан ташқари, Сардоба туманининг “Юртдош” МФЙ ҳудудидаги 50 та хонадонда яшовчилар ишчи гуруҳга ичимлик суви етказиб берилмаётганлиги ҳақида мурожаат қилган эдилар. Ушбу муаммо туман “Сувоқава” бошқармаси ходимларини жалб қилган ҳолда тезда ўрганиб чиқилиб, имконият даражасида ижобий ҳал этилди.

ДХХ ходимларининг ташаббуси ва саъй-ҳаракатлари билан Оқолтин туманининг сув тошқини юз берган “Аҳиллик” маҳалласидаги 60 та хонадон вилоят санитария-эпидемиология осойишталик маркази ходимлари томонидан талаб даражасида сифатли дезинфекция қилинди.

Шу билан бирга, “Навбаҳор” МФЙда яшовчи Х.Шарипова билан суҳбат ўтказилганида, маҳалла ҳудудидан “Баҳористон” МФЙга эвакуация қилинган 126 нафар фуқарога 11 май кунидан буён озиқ-овқат маҳсулотлари берилмаётгани, бундан ташқари, уларга дори воситалари ҳам зарурлиги тўғрисидаги маълумотлар олиниб, тез орада туман ҳокимлиги вакилларини жалб қилган ҳолда ушбу камчилик ҳам бартараф этилди.
ДХХ ходимлари тошқиндан азият чеккан одамларга ҳамдард, ҳамнафас бўлиб, уларни тушкунлик ҳолатидан чиқариш, кайфиятини кўтариш, маънавий куч-қувват бағишлаш учун зарур психологик тавсиялари ва маслаҳатларини аямай, мавжуд муаммоларини бартараф этишни давом эттиришмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
Кеча, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
Кеча, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
Кеча, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Сардоба сув омборидаги тошқин оқибатларини бартараф қилишда Давлат хавфсизлиги хизмати идоралари ходимлари ҳам фаол иштирок этмокда