Ўзбекистонда Рамазон ҳайити нишонланадиган кун аниқ бўлди.
Маълум бўлишича, бу йил Рамазон ҳайити 24 май (якшанба) кунига тўғри келмоқда. Бу бўйича Ўзбекистон Президентининг қарори имзоланган. Қарорда тегишли ташкилотларга Рамазон ҳайитини карантин талабларига мувофиқ, халқнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириши белгиланган.
Шунингдек, Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Баёноти ҳам қабул қилинган.
Унга кўра, ўтганлар ҳақига дуо қилишни ўз хонадонларида, оила даврасида амалга ошириш тавсия этилган. Шу билан бирга, кексалар ҳолидан хабар олиш, яқинларни ушбу байрам билан табриклашни телефон орқали амалга ошириш сўралган.