Вазирлик 1 кунда 3 нафар коронавирусга чалинган фуқаро 17 кишига касалликни юқтирганини маълум қилди

Вазирлик 1 кунда 3 нафар коронавирусга чалинган фуқаро 17 кишига касалликни юқтирганини маълум қилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 21 май санасида Ўзбекистонда жами 28 нафар фуқаро коронавирусга чилинганини маълум қилди.

Кун давомида соат 10:00 ҳолатига кўра 11 нафар, 16:30 ҳолатига кўра 14 нафар ва 23:00 ҳолатига кўра эса 3 нафар фуқарода, жами 28 нафар фуқарода коронавирус аниқланган. Янги қайд этилган 28 ҳолатдан 7 нафари ҳалқаро юк ташишга ихтисослашган автомашина ҳайдовчилари бўлса, 1 нафари хориждан келиб, карантинга олинган фуқаролар орасидан тасдиқланган. 20 ҳолатда эса касаллик аҳоли орасида аниқланган.

Хусусан, Тошкент шаҳрида 1 нафар коронавирусга чалинган фуқаро 12 кишига, Самарқанддаги 1 нафар фуқаро 3 кишига, Навоий вилоятида 1 нафар COVID-19 билан зарарланган фуқаро эса 5 кишига ушбу касалликни юқтирган. Яъни, Ўзбекистонда 21 май куни 3 нафар фуқаро 17 нафар оила аъзолари, яқинлари ва ҳамкасбларига ушбу касалликни юқтиришга сабабчи бўлган.

Вазирлик шу кунларда берилган баъзи эркинликни нотўғри тушиниб, фуқароларнинг заруратсиз, карантин қоидаларига амал қилмасдан кўчада юриши касалликнинг тарқалишига сабаб бўлаётганини алоҳида таъкидлади. Фуқаролардан карантин ва гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш сўраб қолинган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Вазирлик 1 кунда 3 нафар коронавирусга чалинган фуқаро 17 кишига касалликни юқтирганини маълум қилди