Бугун Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг 28 нафари Самарқанд ва Навоийда, аҳоли орасида аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун 22 май куни мамлакатимизда соат 10:00 ҳолатига кўра 39 беморда коронавирус аниқланган. Айни вақтда умумий зарарланганларнинг сони 3006 нафарга етди. Вазирликнинг хабар қилишича, аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 6 нафари хориждан келган шахслар (барчаси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 28 нафари эса аҳоли орасидан қайд этилди. Аҳоли орасидан аниқланган ҳолатларнинг 13 нафари Самарқанд, 15 нафари эса Навоий вилоятларига тўғри келади.
Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлганларнинг барчаси карантинга олинган.
Шунингдек, бугун Наманганда 5 нафар фуқаро коронавирусдан соғайган. Шундай қилиб, айни вақтда юртимизда коронавирусдан соғайганларнинг умумий сони 2412 нафарга етди.