Яна бир вилоят коронавирусдан ҳоли ҳудудга айланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун 22 май куни Самарқанд вилоятида 24 нафар бемор коронавирусдан тузалган. ШУнингдек, Бухорода энг сўнгги 2 бемор коронавирусдан соғайиши натижасида ушбу вилоят коронавирусдан ҳоли ҳудудга айланди. Аввалроқ Жиззах, Қашқадарё, Фарғона ҳамда Сурхондарё вилоятларида коронавирусга чалинган барча беморлар соғайган эди.
Айни вақтга келиб мамлакатда ушбу касалликдан фориғ бўлганларнинг умумий сони 2438 нафарга етди.