ССВнинг хабар қилишича, бугун соат 23:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3036 (+8) нафарни ташкил қилмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари Навоий вилоятида, 1 нафари Тошкент вилоятида аниқланган бўлиб, инфекция юқтирган яна 1 нафар фуқаро эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси ҳисобланади. Касаллиги қайд этилганларнинг 7 нафари аҳоли орасидан аниқланди. Айни вақтда улар билан мулоқотда бўлганлар ҳам карантинга олингани хабар қилинмоқда.
Ҳозирда юртимизда 2492 нафар фуқаро коронавирусдан соғайди.
Шунингдек, вазирлик бугун коронавирус билан боғлиқ ҳолат бўйича батафсилроқ маълумот берди. Бу бўйича статистика эълон қилинди. Маълум бўлишича, бугун касаллиги тасдиқланган 69 нафар кишининг 14 нафари хориждан келган, 9 нафари карантин муассасаларидан, 46 нафари эса аҳоли орасидан аниқланди. Айни вақтда Ўзбекистоннинг 7 ҳудудида 531 нафар бемор даволанмоқда.