Тошкентда 33 нафар бемор коронавирусдан соғайди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун 23 май санасида Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 17 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 16 нафар беморлар ушбу касалликдан фориғ бўлган. Хабар қилинишича, соғайганларнинг бир нафари қўшни Тожикистон Республикаси фуқароси, қолган барча беморлар ўзбекистонлик.
Шундай қилиб айни вақтда мамлакатимизда ушбу касалликдан соғайганларнинг умумий сони 2525 нафарни ташкил этмоқда.