“Ўрикзор” бозорида сотувчида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Маълум бўлишича, “Ўрикзор“ савдо мажмуасидаги 789 нафар фуқародан суртмалар олинган. Бунинг натижасида, бозордаги дўконларнинг бирида ишловчи савдогарда коронавирус аниқланган. Шундан келиб чиқиб бозор вақтинча ёпилган. Барча керакли ишлар амалга оширилгандан сўнг бозор яна ўз фаолиятини давом эттириши маълум қилинди.
Сотувчи билан мулоқотда бўлганларнинг барчаси ўрнатилган тартибда карантинга олинган.