Ўзбекистонда яна 26 кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
2020 йил соат 23:00 ҳолатига кўра мамлакатда касалликни юқтирганлар сони 3115 (+26) нафарни ташкил қилмоқда. Янги касалланганларнинг 25 нафари аввалдан карантинда бўлганлар ва 1 нафари Қозоғистондан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси экани маълум қилинди.
Айни вақтда юртимизда 2532 киши коронавирусдан соғайган. 570 нафар беморлар даволанмоқда.