Тошкент ва Навоийда коронавирусга чалинганлар аниқланди. Бу ҳақда ССВ томонидан эълон қилинган хабарда маълум бўлди.
Вазирлик маълумотига кўра, бугун соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3132 (+17) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланганларнинг 16 нафари Навоийда 1 нафари эса Тошкент шаҳрида аниқланди.
Шундай қилиб, айни вақтда Ўзбекистонда касалликдан даволанаётганларнинг сони 587 нафара етди. Коронақирусдан соғайганларнинг умумий сони эса 2532 нафарни ташкил этмоқда.