Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Навоий вилоятларида беморлар коронавирусдан соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун, 24 май куни пойтахтда 13 нафар, Самарқанд вилоятида 12 нафар ва Навоий вилоятида 8 нафар, жами 33 нафар бемор касалликдан соғайган. Шундай қилиб, айни вақтда ушбу касалликдан фориғ бўлганларнинг умумий сони 2565 нафарга етди.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар ушбу ҳудудларда кўп кузатилмоқда. Шундан келиб чиқиб, ушбу ҳудудларда вируснинг тарқалишини олдини олиш бўйича қатъий чоралар кўрилмоқда.