Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар ҳақида маълумот берди.
Вазирликнинг хабар қилишича, 25 май соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3180 (+16) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аниқланиб, улардан 3 нафари хориждан келган халқаро юк ташувчи автомобил ҳайдовчилари (улардан 2 нафари украиналик), 1 нафари чегара божхона пости ходими. 5 нафари эса Самарқанд вилоятида аниқланган. Уларнинг 4 нафари касалликка чалинганлар билан мулоқотда бўлиб юқтирган. 1 нафари эса аҳоли орасидан аниқланган. Ҳозирда эпидемиологик суруштирув ишлари олиб борилмоқда. Яна 1 нафар Тошкент вилоятида чегара божхона пости ходимида аниқланган. Қолган 6 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилди.
Айни вақтга келиб юртимизда ушбу касалликдан фориғ бўлганларнинг сони 2565 нафарни ташкил этмоқда. 602 нафар бемор даволанмоқда. 3 нафар беморнинг аҳволи оғир экани айтилмоқда.