Ўзбекистонда банк ходимида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, кеча, 24 май куни “Ипотека - банк” бош бошқармаси ходимида коронавирус аниқланган. Вазирликнинг хабар қилишича, ходим ва унинг оила аъзолари сўнгги 20 кунда меҳмонга бормаган, қўни-қўшниларникига ҳам чиқмаган. Унинг яшаш манзили бўйича мулоқотда бўлган барча оила аъзолари белгиланган тартибда карантинга олинди. Қўшимча эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.
Ушбу ходим билан мулоқотда бўлган барча ҳамкасблари эса 14 кунлик карантин назоратига олинган. Қолган ходимлар яшаш манзиллари бўйича тиббий назоратга олинган. Уларнинг барчасидан лаборатор таҳлил учун намуналар олинган.
Ходим ишлайдиган банк биносида эса дезинфекция ишлари амалга оширилгани хабар қилинмоқда.