Аввал маълум қилганимиздек бугун Нурмат Отабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди ва унда мутахассис фуқаролар томонидан берилган саволларга жавоб берди.
Хусусан, брифингда чет давлатларда асосан катта ёшдагилар вафот этаётгани, лекин бизда ёшлар орасида ҳам ўлим қайд этилаётганининг сабаби сўралди.
"Касалликдан ўлим ҳолати асосан катта ёшдагиларда, жарроҳлик амалиётларидан кейин, сурункали соматик касалликлар билан оғриган инсонларда (юрак касалликлари, қандли диабет, буйрак касалликлари, ўпканинг сурункали касалликлари) қайд этилмоқда.
Юртимизда ўлим ҳолати ёшларда ҳам қайд этилишига вафот этган ўша ёш фуқароларнинг тиббий ёрдамга кечикиб мурожаат этганликлари сабаб бўлди", - деди Отабеков.
Маълумот ўрнида, бугунгача юртимизда касалликка чалинганларнинг 13 нафари вафот этди.