ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони ошди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун, 25 май куни мамлакатимизда Қорақалпоғистонда 4 нафар, Самарқандда 17 нафар ва пойтахт Тошкент шаҳрида 21 нафар бемор коронавирусдан соғайган.
Шундайн қилиб, айни пайтда юртимизда ушбу касаллкидан соғайганларнинг умумий сони 2607 нафарга етди. Эътиборли жиҳати, ҳозирда Қорақалпоғистонда 9 нафар бемор даволанмоқда ва ушбу ҳудуд коронавирусдан холи ҳудуд бўлишга жуда яқин турибди. Шунингдек, бугун Тошкентда соғайганлар орасида россиялик ва қирғизистонлик фуқаролар ҳам бор.