Ўзбекистонда COVID-19 билан зарарланганлар сони ошди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маэълум бўлишича, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3189 (+9) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 5 нафари Тошкент вилоятида, 1 нафари эса Тошкент шаҳрида аниқланиб, уларнинг 6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари, 2 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб касалликни юқтириб олишган. Қолган 1 нафари эса Карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилган.
Айни пайтда юртимизда 2607 (+42) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган. 569 нафар бемор касалликдан даволанмоқда.