“Учишга 5-6 соат қолганида COVID-19 сабаб парвоз бекор бўлди” – Украинага даволанишга бориб, қолиб кетган фуқаро мурожаати

“Учишга 5-6 соат қолганида COVID-19 сабаб парвоз бекор бўлди” – Украинага даволанишга бориб, қолиб кетган фуқаро мурожаати
Бугун, 25 май куни таҳририятимизга Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманида яшовчи Валиева Фарида томонидан мурожаат келиб тушди.
Ўзбекистолник фуқаронинг маълум қилишича, у Украина давлатига даволангани бориб, пандемия сабаб парвозлар бекор бўлгани учун ўша ерда қолиб кетган. Қуйида фуқаронинг мурожаатини ҳавола этамиз (имло хатолари тўғирланган).

“Ассалому алайкум, Мен Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманиданман. Соғлигимни тиклаш учун оилам, фарзандимни ташлаб, Украина давлатига шу йилнинг 16 январь куни келдим. Менга жигар “цирроз гепатит Б. Д” ташхиси қўйишди. Бир ой даволандим. Қайтишга билетим 16 мартга эди. Учишга қарийб 5-6 соат қолганида COVID-19 сабаб, парвоз бекор бўлди. 4 ойдан бери Украинадаман. Моддий аҳволим ҳам яхши эмас, амал-тақал қилиб кун ўтказяпман. Соғлигим ёмонлашяпти. Чунки даволаниш учун пулларни фақат озиқ-овқатга ишлатишга мажбурман. Хориждан чартер рейслар иккинчи марта қўйилди, лекин Украинагамас. Бу ерда менга осон бўлмаяпти. Фарзандим, оилам, яқинларимдан олисда, бемор ҳолатимда. Илтимос, Украинага ҳам чартер рейслар қўйинглар. Ҳурмат билан ватандошингиз бемор она”, – дейилади мурожаатда.

Сурхондарёлик аёлнинг маълум қилишича, у ерда яна юзлаб фуқаролар Ўзбекистонга қайта олмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ҳукумати коронавирус тарқалиши хавфи туфайли 16 март санасидан бошқа мамлакатлар билан транспорт ҳаракатини тўхтатган эди.

“Учишга 5-6 соат қолганида COVID-19 сабаб парвоз бекор бўлди” – Украинага даволанишга бориб, қолиб кетган фуқаро мурожаати

Ўхшаш янгиликлар

  1. O`ZBEK 26 май 2020 13:46
    Чартер рейслар куйиб колиб кетган ватандошларга кайтишига ёрдам беришлигини Давлатимиз рахбаридан илтимос килиб сураймиз. Умрингизни Худойим омон, соглигингизни мустахкам килган булсин.Уларга мухтарам Шавкат Мироманович Сиз ёрдам бермасангиз бошка хечким ёрдам бера олмайди.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » “Учишга 5-6 соат қолганида COVID-19 сабаб парвоз бекор бўлди” – Украинага даволанишга бориб, қолиб кетган фуқаро мурожаати