Соғлиқни сақлаш вазирлиги кеча, 25 май куни Covid-19 билан зарарланганлар ҳақида маълумот берди.
Вазирликнинг хабар қилишича, 25 май соат 23:00 ҳолатига кўра мамлакатимизда 3215 (+26) нафар фуқарода коронавирус аниқланган. Касаллик 25 ҳолатда карантинда бўлганлар орасида қайд этилган. Хусусан, уларнинг 23 нафари Россиядан келганлар бўлса, 2 нафари Тошкентдан, аввалдан карантинга олинган фуқаролар бўлган. Шунингдек, 1 нафар фуқарода, Қозоғистондан Тошкент вилоятига кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида ҳам коронавирус аниқлнган.
Маълумот ўрнида, 25 май куни Ўзбекистонда умумий ҳисобда 51 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 36 нафари хориждан келиб карантинга олинган бўлса, 15 нафар бемор карантин муассасалари ҳамда аҳоли орасидан аниқланган. Айни вақтда ушбу касалликдан соғайганларнинг сони 2607 нафарни ташкил этмоқда.