Андижонда аҳоли орасида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда коронавирус инфо канали хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йилнинг 23 май куни Избоскан туманида бир фуқарода Covid-19 аниқланган. Шундан сўнг у билан мулоқотда бўлган 51 киши, хусусан унинг оила аъзолари ҳам карантинга олинган.
Шунингдек, ушбу бемор билан кўчада мулоқотда бўлган 26 кишидан вирусологик таҳлил учун суртма намуналари олинган.