Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолати бўйича сўнгги маълумотлар эълон қилинди.
2020 йил 26 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3290 (+9) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Карантин марказида, қолган 6 нафари Самарқанд вилоятида карантинга олинган фуқаролар ичида аниқланган.
Қўшимча қилинишича, ҳозирда мамлакатимизда 640 нафар бемор даволанмоқда.