Ўзбекистонда коронавирусга чалинган яна бир бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, Самарқанд вилояти Пахтачи туманида яшовчи 63 ёшли (эркак) бемор шу йилнинг 19 май санасида оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Шундан сўнг ундан таҳлил олинганда коронавирус аниқланган бўлган. Беморнинг аҳволи 25 майда янада ёмонлашган ва у реанимация бўлимига олинган. Вазирликнинг маълум қилишича, ушбу бемор 3 йилдан буён I-гуруҳ ногиронлиги бўлиб, сурункали буйрак етишмовчилиги ва анемия оғир даражаси ташҳиси билан диспансер назоратида турган. 2017 йилдан буён доимий гемодиализ муолажасини олиб келган.
Беморга юқори малакали шифокорлар томонидан керакли муолажалар қилинган. Лекин, барча саъй ҳаракатларга қарамай бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
Маълумот ўрнида, ҳозиргача юртимизда коронавирусга чалинган 14 нафар бемор вафот этди.