Ўзбекистонда 43 кишиида коронавирус аниқланди. Уларнинг барчаси вирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар экани айтилмоқда.
ССВнинг хабар қилишича, бугун соат 10:00 ҳолатига кўра мамлакатда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 3333 (+43) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланганларнинг 31 нафари Навоий вилоятида, 6 нафари Тошкент вилоятида, 4 нафари Тошкент шаҳрида ва 2 нафари Наманган вилоятида аниқланган. Уларнинг барчаси Covid-19 билан зарарланганлар билан мулоқотда бўлгани учун арантинга олинган шахслар экани айтилмоқда.
Айни вақтда Ўзбекистонда 683 нафар бемор даволанмоқда.