Ўзбекистон миллий университети ўқитувчиси Тўлқин Эшбек Тошкент шаҳар ҳокимини танқид қилди. Бу ҳақида у “Ўзбекистон” телеканалида эфирга узатиладиган “Муносабат” кўрсатувида гапирган. Бу ҳақда UPL хабар қилмоқда.
“Яқинда мен бир инсоннинг (Тошкент шаҳар ҳокими назарда тутилмоқда) “25 йил ухлаб ётган эдик” деган гапларини эшитиб қолдим. Мен шуни айтмоқчиманки, 25 йил давомида унинг ўзи ухлаган. Шунча давр мобайнида анча ишлар қилинди. Унинг фикри тўғри эмас”, – дейди Тўлқин Эшбек.
Эслатиб ўтамиз, “25 йил ухлаган эдик” деган гапларни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев инвесторлар билан учрашувда айтган эди.