Сергели туманидаги автомобиль йўли вақтинча ёпилди. Пойтахт марказидан Сергели туманига борадиган йўл 27 май кунидан ёпилгани маълум қилинмоқда.
Туманга борадиган асосий йўллардан бири таъмирлаш ишлари сабаб ёпилган. Мавжуд маълумотларга кўра йўл ёпилиши сабабли ўнлаб автомашиналар иштирокида тирбандлик юзага келган.
Ҳозирча йўл таъмирлаш ишлари қачон тугаши маълум эмас. Бунгача Усмон Носир кўчасида таъмирлаш ишлари амалга оширилган эди.