Тармоқларда шу йил 1 июнь санасидан бошлаб автомашиналар ойнасини тонировка қилиш нархи арзонлашиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
ИИВ ЙҲХББнинг хабар қилишича, ушбу хабарлар ёлғон. Бошқарма бу бўйича Ҳукумат қарори ишлаб чиқилмаганлигини маълум қилди.
Шунингдек, бошқарма ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжудлигини эслатиб ўтган.