Бугун, 27 май куни Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда мутахассис фуқаролар томонидан берилган саволларга жавоб берди.
Нега беморлар қолмаган вилоятлар ҳалигача қизил ҳудудга киритилгану, Тошкентда касалланганлар сони кўплигига қарамай, сариқ ҳудуд деб эълон қилинган?
"Касалланиш бўйича статистика ҳар куни ўзгариб туради.
Ҳудудда ўтказилган полимераза-занжир реакцияли таҳлиллар сони, янги аниқланган касаллик ва тузалган беморлар сони ўзгаришига қараб ҳудудлар "ранги" ўзгариши мумкин", - дея жавоб берди мутахассис.
Тошкент шаҳрида касаллик аниқланиши ортса шаҳар "қизил ҳудуд"га айланиши мумкинми?
"Ҳа, агар карантин чоралари юмшатилганини тўғри тушунмасдан, бепарволикка йўл қўйилса ва шу ҳудудда касалланиш кўпайса "қизил ҳудуд"га ўтказилиб, карантин чоралари кучайтирилади", - деди Севара Убайдуллаева.