Ўзбекистонда Covid-19 билан зарарланганлар сони ошгани маълум қилинди.
ССВнинг хабар қилишича, 27 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3355 (+22) нафарни ташкил этмоқда. Жами касалланганларнинг 16 нафари хориждан кириб келган фуқароларда, қолган 6 нафари эса юртимизда коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар орасида аниқланган. Хусусан, янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари Тошкент шаҳрида, яна 4 нафари Тошкент вилоятида, 2 нафари Карантин марказида, қолган 11 нафари ҳам карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, бугун Тошкентда 21 нафар ва Ноавойида 2 нафар бемор ушбу касалликдан соғайган. Айни вақтда мамлакатимиз бўйлаб жами соғайганлар 2659 нафарга етди.